Qavatly

Махфийлик сиёсати

Янгиланган: 15-noyabr, 2026

Qavatly — нотурар бинолар эгалари учун хизмат: qavatly.uz сайти ва Qavatly мобил иловаси. Бу ерда қандай маълумот тўплашимиз, нима учун ва уни қандай ўчириш мумкинлиги ёзилган.

Қандай маълумот тўплаймиз

  • Ҳисоб: исм, телефон рақами ва парол (фақат шифрланган кўринишда сақланади).
  • Ташкилот: номи, СТИР ёки ЖШШИР, ЯТТ ёки жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари, манзил, банк реквизитлари, алоқа маълумотлари.
  • Эга киритадиган маълумотлар: бинолар, хоналар, ижарачилар ва уларнинг контактлари, шартномалар, ҳисоблашлар, тўловлар, ҳисоблагич кўрсаткичлари, ҳужжатлар.
  • Файллар: бино ва хоналар расм ва видеолари, қават режалари, 3D моделлар, юкланган ҳужжатлар ва кўчирмалар.
  • Сайт ташрифчиларининг аризалари: формада қолдирган исм, телефон, компания ва изоҳ.
  • Техник маълумотлар: кабинетдаги амаллар журнали (ким нимани ўзгартиргани) ва сервер журналлари.

Нима учун ишлатамиз

  • Хизмат ишлаши учун: кириш, эга кабинети, ижара ҳисоби, ҳужжатлар ва ҳисоботлар.
  • Тасдиқлаш кодлари ва ижарачиларга тўлов эслатмаларини юбориш учун.
  • Сайтдаги аризани бино эгасига етказиш учун.
  • Обуна тўловини қабул қилиш учун.
  • Маълумотларни сотмаймиз ва реклама кўрсатмаймиз.

Маълумотни кимга берамиз

  • Telegram — тасдиқлаш кодлари ва эслатмалар (Telegram Gateway ва бот орқали).
  • Eskiz — рақамда Telegram бўлмаса, код SMS орқали.
  • Payme ва Click — обуна тўлови. Карта маълумотини уларнинг саҳифасида киритасиз, биз уни кўрмаймиз.
  • Anthropic — юкланган чизмалар, банк кўчирмалари ва ҳужжат шаблонларини сунъий интеллект ёрдамида таниш; файллар фақат шу иш учун юборилади.
  • Харита хизматлари (OpenStreetMap, Apple, Google) — бинонинг жойини харитада кўрсатиш.

Ижарачилар маълумоти

  • Ижарачилар ҳақидаги маълумотни бино эгаси киритади. Уларга ишлов бериш ҳуқуқи учун эга жавоб беради; Qavatly уларни эга топшириғи билан сақлайди ва ишлайди.

Сақлаш ва ўчириш

  • Маълумотлар ҳисоб мавжуд экан сақланади.
  • Ҳисобни иловада ўчириш мумкин: «Кўпроқ» → «Ҳисобни ўчириш». Агар ташкилотнинг ягона эгаси бўлсангиз, ҳисоб билан бирга унинг барча маълумотлари ўчади. Ўчириш дарҳол бажарилади; захира нусхаларидан 14 кун ичида йўқолади.
  • Иловага кира олмасангиз, бизга ёзинг — сўров бўйича ўчирамиз.

Сизнинг ҳуқуқларингиз

  • Сиз ҳақингизда қандай маълумот сақланаётганини билиш, уни тузатиш ёки ўчиришни талаб қилиш ҳуқуқингиз бор. Бунинг учун биз билан боғланинг.

Алоқа

  • Sabnur Invest LLC · sabnurholding@mail.ru · +998 78 150 55 33

Ўзгаришлар

  • Сиёсат ўзгарса, шу саҳифани ва юқоридаги санани янгилаймиз.